1

Президент янги қарорни имзолади

СИЁСАТ 29.03.2018, 12:29
Президент янги қарорни имзолади

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (28.03.2018й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Ушбу Қарорга кўра:

- ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро стандартлар миллий қонунчиликка имплементация қилинади;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига қўшимча 176 штат бирлиги, шу жумладан 121 ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, 55 автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари штатлари ажратилади;

- 2018-2020 йилларда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган тадбирларни молиялаштириш учун 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилади;

Ўсимликлар клиникалари:

- 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан;

- 2020 йилнинг 1 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мамлакатда карантин ҳолатни яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоб ва приборлар, машина ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

Шунингдек, Қарор билан автомобиль йўлларидаги, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт рўйхати тасдиқланди.

Қарорнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1