1

Одил Аҳмедов «Краснодар» билан шартнома имзолади

СПОРТ 12.06.2014, 09:11
Одил Аҳмедов «Краснодар» билан шартнома имзолади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов расман “Краснодар” клуби футболчисига айланди.

Махачқалъаликларнинг бош директори Магомед Исаев Аҳмедов ва Бурмистровнинг трансфери ҳақида расман эълон қилди.

“Биз Аҳмедова ва Бурмистровнинг трансфери ҳақида келишувга эришдик”, - дейди Исаев. Маълумотларга кўра, Аҳмедов "Краснодар" билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Ўтган мавсумда Одил Аҳмедов Россия Премьер-лигаси ва Европа Лигасида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол киритган.

Эслатиб ўтамиз, “Краснодар” клуби ўтган мавсум якунларига кўра Премьер-лигада 6-ўринни эгаллаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1