1

Сколари иштирокидаги матбуот анжуманида 300 нафар журналистга жой топилмади

СПОРТ 12.06.2014, 09:44
Сколари иштирокидаги матбуот анжуманида 300 нафар журналистга жой топилмади

Бразилия терма жамоасининг кечиги машғулотидан сўнг жамоа бош мураббийи Луиз Филипе Сколари ва Неймар иштирокидаги матбуот анжумани журналистлар орасида катта ажиотажга сабаб бўлди.  

BBC хабар қилишича, 400 га яқин ОАВ вакиллари конференц-залида бош мураббий ва футболчини кутишган бўлса, яна 300 нафардан ортиқ журналист эшик ортида қолиб кетди. Хабарда  ёзилишича, уларга жой етмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда жаҳон чемпионатининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Бразилия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.   

  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1