1

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида меморандум имзоланди

СИЁСАТ 30.03.2018, 16:43
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида меморандум имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи”.

Унда Мўғулистон дўстлик жамиятлари Кенгаши раиси, фазогир Жугдэрдэмидийн Гуррагча иштирок этиб, ўзаро анъанавий маданият кунларини ўтказиш алоқаларни равнақ топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлашда “халқ дипломатияси” муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этдилар.

Якунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Мўғулистон дўстлик жамиятлари Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1