1

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида 8та қонун маъқулланди

СИЁСАТ 31.03.2018, 07:52
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида 8та қонун  маъқулланди

2018 йил 29-30 март кунлари бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида қуйидаги қонунлар маъқулланди:

— Давлат мукофотлари тўғрисида (янги таҳрири);

— Жамоатчилик назорати тўғрисида;

— Давлат харидлари тўғрисида;

— Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида;

— Ўрмон тўғрисида (янги таҳрири);

— Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида;

— Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

— Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Маъқулланган қонунлар Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Бундан ташқари Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Сенат қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини тақдим этди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Маъқулланган ва қабул қилинган ҳужжатлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1