1

ЖЧ-2014. Бразилия илк учрашувда ғалаба қозонди (ВИДЕО)

СПОРТ 13.06.2014, 09:37
ЖЧ-2014. Бразилия илк учрашувда ғалаба қозонди (ВИДЕО)

Бразилияда старт олган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Хорватия термалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда мундиал мезбонлари 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг дасталкбки дақиқаларида Европа қитъаси вакили мезбонларни анча қийин аҳволга солиб қўйди ва 11-дақиқада Марселони хато қилишга мажбур қилишди. “Реал” аъзоси Ивица Оличнинг жарима майдонига узатган тўпини ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 19 дақиқа ўтгач, Неймарнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси шундоққини дарвозанинг устунини силаб дарвозага кирди – 1:1. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб, учрашув бош ҳаками жарима майдонида Фредга қарши ўйин қоидасини бузган деб топди ва Ловренни сариқ карточка билан жазолаб, бир йўла пенальти ҳам белгилади. Уни эса яна Неймар бехато амалга ошириб, дубль муаллифига айланди. Учрашувнинг иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Оскар ўз голи билан учрашувдаги якуний – 3:1 ҳисобини ўрнатди.

Демак, Бразилия термаси Хорватия термаси устидан ишончли ғалабага эришиб, ўзниинг дастлабки уч очкисини қўлга киритиб, груҳдаги пешқадамликни ўз қўлига олди.

ЖЧ-2014. А-Гуруҳи. 1-тур

Бразилия – Хорватия – 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 11, автогол Марсело, 1:1 – 29 Неймар, 2:1 – 71, пенальти Неймар, 3:1 – 90 Оскар.
Бразилия – Жулио Сезар, Дани Алвес, Силва, Давид Луиз, Марсело, Л. Густаво, Оскар, Паулиньо (Эрнанес, 63), Халк (Бернард, 68), Фред, Неймар (Рамирес, 88).
Хорватия – Плетикоса, Срна, Чорлука, Ловрен, Врсалько, Ракитич, Ковачич (Брозович, 61), Перишич, Модрич, Олич, Елавич (Ребич, 78).
Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1