1

Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади

СИЁСАТ 31.03.2018, 15:43
Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Томонлар шунингдек, Минск шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси фаолият бошлашининг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1