АсосийSport

ФИФА АҚШ футбол федерациясидан ЖЧ-2022га тайёргарлик кўришни сўради

ESPN журналисти Хорхе Рамос “Твиттер”даги ўз саҳифасида ФИФА вакиллари АҚШ футбол федерацияси раҳбарлари билан боғланиб, ЖЧ-2022га тайёргарлик кўришни сўраб, мурожаат қилганини ёзди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши белгилаб қўйилган. Аммо, ФИФА собиқ вице-президенти Муҳаммад бин Ҳаммамнинг ушбу мундиал мезбонлигини қўлга киритиш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг ушбу ЖЧнинг ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда.   

Таъкидлаш жоиз, овоз бериш жараёнининг тўртинчи босқичида Қатар 14 та овоз тўплаган бўлса, АҚШ 8 та овозга эга бўлганди. Бин Ҳаммамга қўйилаётган айблов тасдиқланса, ЖЧ-2022 мезбонлиги АҚШга топширилади.

    Бошқа янгиликлар