1

Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

СИЁСАТ 02.04.2018, 15:48
Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

2018-йилнинг 2-апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Xалқаро миграция ташкилоти (XМТ) Бош директори Вилям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Айни пайтда Ўзбекистон XМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги xалқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва XМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги XМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтаи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

XМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Xавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1