АсосийSport

ЖЧ-2014. 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 1-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

“Е” гуруҳидан жой олган Франция ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасидаги учрашувда европаликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда Карим Бензема дубль қайд этган бўлса, Вальядарес автогол муаллифига айланди.

Шу гуруҳнинг яна икки вакили Швейцария ҳамда Эвкадор терма жамоалари ҳам ўзаро учрашувларини ўтказишди.  Ушбу учрашувнинг бизга қизиқарли томони ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов олиб боргани бўлди. Учрашувда 2:1 ҳисобида Швейцария терма жамоаси ғалаба қозонди.

Шунингдек, “Ф” гуруҳида ҳам битта учрашув бўлиб ўтди. Аргентина Босния терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.   Учрашувнинг  3 дақиқасида Колашинац автогол киритган бўлса, 65 дақиқада Месси ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ва  ўйин якунланишига 6 дақиқа қолганида Ибишевич ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Германия Португалия терма жамоасига қарши ўз учрашувини ўтказади, 00:00 да эса Эрон-Нигерия, 03:00 да Гана – АҚШ учрашувлари бўлиб ўтади.     

    Бошқа янгиликлар