1

Сeргeй Лeбeдeв “Дўстлик” ордeни билан мукофотланди

СИЁСАТ 08.04.2018, 18:13
Сeргeй Лeбeдeв “Дўстлик” ордeни билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра 2018 йилнинг 6 апрел куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи-давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳамдўстлик давлатлари ташқи сиёсат идоралари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари ҳозирлигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевга “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонини ўқиб берди ва Сергей Лебедевга кўп томонлама самарали алоқалар, МДҲ доирасида дўстона ва яқин қўшничиликка асосланган давлатлараро муносабатлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган кўп томонлама лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштироки, шунингдек, Ҳамдўстлик ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги кўп йиллик шахсий ҳиссаси учун юқори давлат мукофотини топширди.

Ўз навбатида Сергей Лебедев МДҲ Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби лавозимидаги фаолиятига юқори баҳо бергани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий ва чуқур миннатдорлигини етказишни сўради ва ўзи туғилиб ўсган мамлакати – Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бирини олиш унинг учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1