1

Ўзбекистон сайлов ўтказиш сифати бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда

СИЁСАТ 10.04.2018, 16:35
Ўзбекистон сайлов ўтказиш сифати бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда

Бу ҳақида Сидней(Австралия) ва Гарвард(АҚШ) университети томонидан асос солинган PEI “Сайловчилар қадриятлари” лойиҳаси маърузасида айтиб ўтилди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Мазкур маърузада 164 та давлат номи қайд этилди. Унда Марказий Осиё минтақаси бўйича Қирғизистон 53 PEI(сайловчилар бирдамлигини тушуниш) индекси билан биринчи, Қозоғистон 45 PEI индекси билан иккинчи, Ўзбекистан 38 PEI индекси билан учинчи ўриндан жой олди. Тожикистон(36) ва Туркманистон(34) кейинги поғоналарга киритилди.

Бу галги маъруза (“PEI—6.0.”)ни тузишда 2012 йилнинг 1 июлидан 2017 йилнинг 31 декабригача ўтказилган 285 та миллий парламент ва президент сайловлари инобатга олинди.

Рўйхатда етакчи ўринларда Дания, Финляндия, Норвегия эътироф этилган бўлса, сўнгги поғоналардан Эфиопия, Экваториаль Гвинея, Сурия, Бурунди жой олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1