1

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди

СИЁСАТ 10.04.2018, 17:30
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди

9—10 апрель кунлари Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувахитов бошчилигидаги делегация ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Туркманистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Вепа Хажиев томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилинди.

Суҳбатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи дастури ва кун тартиби лойиҳалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.

Музокараларда олий даражадаги бўлажак Ўзбекистон—Туркманистон учрашувига ҳар икки мамлакатда ҳам пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ва ушбу учрашув икки томонлама муносабатларда муҳим воқеалик бўлиши, икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариши таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1