Ҳамюртимиз Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган яна бир ўйинни бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда.
Эрматов бригадаси билан "G" гуруҳи 3-турининг Германия-АҚШ учрашувини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 1-тур Швейцария-Эквадор, 3-турдаги Мексика – Хорватия учрашувларида бошқарган.
Германия-АҚШ учрашуви 26 июнь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланди.





