Икки давлат раҳбари Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди

СИЁСАТ 23.04.2018, 20:16
Икки давлат раҳбари Тошкентдаги  Махтумқули кўчасига ташриф буюрди

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилган эди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида Махтумқулига монумент ўрнатилди.

Давлат раҳбарлари мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Яхлит ансамблга айланган бу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун
давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1