1

Бразилия ва Колумбия чорак финалда (ВИДЕО)

СПОРТ 29.06.2014, 10:50
Бразилия ва Колумбия чорак финалда (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари нимчорак финал учрашувларини бошлашди.

Кеча дастлабки иккита нимчорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси қийинчилик билан Чили терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса бразилияликларга омад кулиб боқди.

Чорак финалда Бразилияга Колумбия терма жамоаси қаршилик кўрсатадиган бўлди. Колумбия Суарессиз қолган Уругвай терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Голландия-Мексика, 01:00 да Коста-Рика-Греция терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1