1

Голландия ва Коста-Рика чорак финалда (ВИДЕО)

СПОРТ 30.06.2014, 09:06
Голландия ва Коста-Рика чорак финалда (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари нимчорак финал учрашувларини ўтказишмоқда.

Кеча мусобақа фаворитларидан бири деб айтилаётган Голландия жамоаси Мексика терма жамоасини сўнгги дақиқалардагина мағлубиятга учратди. Учрашувнинг 48 дақиқасида Дос Сантос ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганида Снайдер ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқада эса Роббенга қарши жарима майдончаси ичида қоида бузилди. Хунтелар пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди - 2:1.

Чорак финалда Голландия Коста-Рика жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Уругвай, Италия терма жамоаларини мағлубиятга учратган Коста-Рика нимчорак финалда Греция устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган. 

Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Франция-Нигерия, 01:00 да Германия Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1