1

Ҳокимлик янги ҳоким ҳақида маълумот берди

СИЁСАТ 26.04.2018, 16:02
Ҳокимлик янги ҳоким ҳақида маълумот берди

Бугун, 26 апрель Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Артикходжаев Жахонгир Абидовичнинг номзоди кўрсатилди.

Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлашди. Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Артикходжаев Жахонгир Абидович 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991-1996 йй. Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри “Артел Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1