1

Аргентина Швейцария билан учрашувни Эрматов олиб боришига қарши чиқди

СПОРТ 01.07.2014, 15:46
Аргентина Швейцария билан учрашувни Эрматов олиб боришига қарши чиқди

ЖЧ-2010да фаолият олиб борган аргентиналик ҳакам Эктор Балдасси бугунги Аргентина - Швейцария учрашувига аслида Равшан Эрматов тайинлангани ҳақида айтиб ўтди, дея ёзади Championat.Asia.

"Аргентина - Швейцария ўйинига дастлаб Равшан Эрматов тайинланган эди. Бироқ Аргентина бунга қарши чиқди. ФИФА баҳсга швециялик ҳакамни тайинлади. Жуда кам учрайдиган ҳолат! Швециялик ҳакамнинг профессионаллиги ва билимларига шубҳа қилмайман. Лекин Европа жамоаси ўйнаётганида нима учун европалик ҳакамни тайинлашади? Кимнинг ёдида бўлмаса Эрматов 2010 йилда Аргентина - Германия учрашувини бошкарганди", - деб ёзади Балдасси ўз твиттерида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1