1

Муҳаббат ҳақида 10 та қизиқ факт

СУҒДИЁНА 28.04.2018, 17:49
Муҳаббат ҳақида 10 та қизиқ факт

1. Олимлар шундай тажриба ўтказишган. Бир қанча жуфтликларни бир ярим соат давомида бир хонага қамаб, фақат севги ҳақида гаплашиб, кейин эса,ярим соат бир-бирининг кўзига термилиб туришни буюришган. Орадан кўп ўтмай, ҳалиги жуфтликларнинг ярмидан кўпи бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуришган.

2. Йигит ва қиз турмуш қуришдан аввал қанча узоқ муддат бир-бири билан гаплашиб, сирлашиб юрса, никоҳ ҳам шу қадар мустаҳкам бўлиши аниқланган.

3. Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, аёлларда кўпроқ юзма-юз гаплашганда, эркакларда эса, бирга ишлаш жараёнида қарама қарши жинс вакилига нисбатан муҳаббат пайдо бўларкан.

4. Оилада муҳаббатнинг бардавом бўлиши учун бир-бирини эшита билиш ва ҳар икки тараф учун қизиқарли мавзулардаги баҳс-мунозара катта ўрин тутаркан.

5. Мутахассислар эр-хотин ўртасидаги фарқ тўққиз йилдан ошса, ажрашиш эҳтимоли кўпроқ бўлишини айтишади. Шунингдек, 24 ёшдан кейин қурилган оилалар нисбатан мустаҳкам бўларкан.

6. Ишқий муносабатлардаги романтик қарашлар нари борса, бир йилдан сал ошаркан. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар қандай жўшқин муҳаббат узоғи билан уч ярим йилдан сўнг сокинлаша бошлайди.

7. Мутахассислар фикрича, аёлларнинг аксарияти нисбатан такаббур, дунёқараши кенг, жамиятда ўз обрў-эътиборига эга, ҳазилкаш, баланд бўйли эркакларга кўпроқ мойиллик билдиришади.

8. Чикаго университети олимларининг фикрича, дунёда бошқаларнинг тавсияларига кўра танишиб турмуш қурганлар сони ўзлари топишган жуфтликалрга қараганда икки баравар кўп экан.

9. Маълумотларга кўра, ҳар бир инсон умри давомида то оила қургунга қадар ўртача етти маротаба кимнидир севиб қоларкан.

10. Мутлақо севмаслик ва роматникка берилмаслик тиббиётда гипопитуитаризм касаллигининг асолсий белгилари ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1