АсосийHi-tech

Ўзбекистон сайтларига ҳужум қилган хакерлар гуруҳи ўз фаолиятларини якунлашди

2 йил давомида Ўзбекистон ва хорижий сайтларга ҳужум қилиб  келган “Clone Securty” хакерлар гуруҳи ўз фаолиятини якунлашди, дея ёзади iLike.uz сайти. Уларнинг твиттердаги сўнгги хабарлари 16 апрель куни қолдирилган.

“Guruh o'z harakatini to'xtatdi. Группа прекратила существование. RIP @clonesecurity | 2011-2014”,-дейилади ўзбек хакерлар гуруҳи томонидан қолдирилган сўнгги хабарда.

 Ушбу хакерлар гуруҳи Ўзбекистон ва Қирғизистон сайтларига қатор ҳужумлар уюштирган. Улар орасида МТРК, ПФЛ расмий сайтларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Шунингдек, ЎФФ, ПФЛнинг твиттердаги расмий саҳифалари ҳам ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштириб олинган эди.

Бундан ташқари, бир қатор футбол хабарларни ёритувчи сайтлар ҳам ушбу гуруҳ ҳужумига учраган. Улар сайтларда асосан майнабоз характерга эга хабарлар қолдиришган. Масалан: “Пахтакор” клуби “Барселона” билан куч синашгани ва 895:1 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида. 

iLike.uz сайти ушбу гуруҳ вакилларини  ўз маҳоратларини тўғри йўлда ишлатишга қарор қилишганлигини тахмин қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар