1

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди

СПОРТ 21.07.2014, 11:20
Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июль куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар беради.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов ушбу йиғинда 1991, 1992 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат таркибни синовдан ўтказади. Боиси, ушбу футболчилар орасидан шу йилнинг август ойида Кореянинг Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Эслатиб ўтамиз, Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган.

Мазкур йиғин давомида терма жамоа аъзолари тўртта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 22 июль куни «Навбаҳор» клубига қарши синов-назорат учрашуви бўлиб ўтса, орадан икки кун ўтиб, 24 июль куни «Металлург» клубига қарши учрашув ўтказилади. 26 июль куни режага кўра Тошкентнинг «Пахтакор» ва 28 июль куни «Олмалиқ» клубларига қарши назорат учрашувлари ўтказилади.

Маълумот ўрнида, терма жамоа йиғинига чақирилган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бетоблиги боис мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Унинг ўрнига «Насаф» ҳимоячиси Улуғбек Дадабоев йиғинда иштирок этади.

20-28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Муҳиддин Худоёров ( «Андижон» )
Абдукарим Муҳаммедов ( «Бунёдкор» )
Элдорбек Суюнов ( «Насаф» ).

Ҳимоячилар:
Салим Мустафоев ( «Локомотив» )
Бобур Йўлдошев («Локомотив» )
Сардор Раҳмонов («Локомотив» )
Шерзод Файзиев («Машъал» )
Жавлон Мирабдуллаев («Андижон» )
Азамат Исроилов («Олмалиқ» )
Егор Кримец («Пахтакор» ) 
Акбар Исматуллаев («Пахтакор» )
Улуғбек Дадабоев («Насаф» )
Владимир Козак («Пахтакор» )

Ярим ҳимоячилар:
Азим Аҳмедов («Навбаҳор» )
Павел Смоляченко («Нефтчи» )
Сардор Мирзаев («Локомотив» )
Диёр Туропов («Олмалиқ» )
Жамшид Искандеров («Пахтакор» )
Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор» )
Сардор Рашидов («Бунёдкор» )
Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор» )
Дилшод Жўраев («Бунёдкор» )
Фаррух Сайфиев («Насаф» )

Ҳужумчилар:
Наврўзбек Олимов («Қизилқум» )
Игорь Сергеев («Пахтакор» )
Шаҳзод Нурматов («Металлург» ).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1