1

Facebook акциялари рекорд даражада қимматлашди

HI-TECH 24.07.2014, 10:06
Facebook акциялари рекорд даражада қимматлашди

2014 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисоботида АҚШнинг Facebook ижтимоий тармоғи акция нархлари 5 фоизга қимматлашди. 

Нью-Йоркдаги биржа савдолари ёпилгач, акция нархи рекорд даражадаги 75,30 АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Чоп этилган ҳужжатларга кўра, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан компания фойдаси икки баробар ошган ва 791 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳисобот даврида тушган даромад 61 фоизга кўтарилиб, 2,91 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек, рекламадан келган даромад тушган маблағнинг 67 фоизига тўғри келди ва рекорд даражадаги 2,68 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1