АсосийHi-tech

Beeline абонентларини спам тарқатилишининг янги вазиятлари ҳақида огоҳлантирди

Beeline қайта қўнғироқ, SMS-хабар ёки электрон ҳат олиш мақсадида юборилаётган ва тез такрорланаётган SMS-спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантирмоқда. Хабар компаниянинг Facebook’даги саҳифасида қолдирилди.

Фирибгарларнинг ҳаракатлари натижасида абонент шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, компьютер ёки мобил мосламасига зарарли дастурни юклаб олиши, шунингдек спам-саҳифага тушиб қолиши мумкин. Расмдаги каби SMS келганида ( масалан «Здравствуйте, позвоните мне срочно 002454056520» ), Beeline зинҳор фирибгарларга қайта қўнғироқ қилмасликни ва жавоб бермасликни, шунчаки ўз мосламангиздан уни ўчириб ташлашни тавсия қилди.                          

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар