UZCARDнинг янги хизмат тури ишга тушди

HI-TECH 29.05.2018, 21:43
UZCARDнинг янги хизмат тури ишга тушди

Фойдаланувчилар маълумотлари махфийлиги ва электрон тўлов тизимлари ишончлилигини таъминлаш электрон тижоратни ривожлантиришнинг муҳим шартларидан биридир. Шу боис, UZCARD банклараро тўлов тизими томонидан “Смс-хабарнома хизматини масофавий ўчириш – STOP 1” янги хизмат тури ишлаб чиқилди.

“UZCARD” тизимидан маълум қилишларича, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда тўлов тизимининг расмий каналлари орқали пластик тўлов карта эгаларидан мобиль иловаларга уланган смс-хабарномани маълум муддатга ўчириб қўйишга оид кўплаб саволлар келиб тушган.

Маълумки, агар мижоз 3 ой мобайнида мобиль телефонидан фойдаланмаса, уяли алоқа компанияси унинг рақамини автоматик тарзда блоклайди ва унинг телефон рақамини янги соҳибга беради. Агар рақамнинг биринчи эгаси ўз пластик картасини мобиль иловаларига юклаб олган бўлса, рақамнинг янги эгаси ҳам юкланган картадан фойдалана оладими, деган савол туғилиши табиий албатта. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида “UZCARD” мутахассислари томонидан “Смс-хабарнома хизматини масофавий ўчириш – STOP 1” янги хизмат тури ишлаб чиқилди.

Энди мобиль операторлар узоқ вақт ишлатилмаган рақамни блоклаш жараёнида рақамни янги мижозга беришдан олдин “UZCARD” тизимига мобиль рақам тўғрисида маълумот юборади ва смс-хабарномани ўчиришни сўрайди. Шундан сўнг, “смс-хабарнома” хизмати ўчирилади. Ўз навбатида, тўлов иловаларига фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини ошириш талаб этилмоқда. Энг аввало, улар мобиль телефон рақамининг янги эгаси рақамнинг олдинги фойдаланувчиси маблағларидан фойдаланмаслиги учун унга тегишли барча маълумотларни бутунлай тозалаши зарур.

“Смс-хабарнома хизматини масофавий ўчириш – STOP 1” хизматининг жорий қилиниши карта фойдаланувчилари маблағларининг хавфсиз сақланишини таъминлайди ва мобиль телефон рақами янги мижозга берилганда, у олдинги рақам эгасига тегишли бўлган махфий маълумотлардан фойдалана олмаслигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1