1

“Одноклассники” асосий манзилини ўзгартирди

HI-TECH 07.08.2014, 14:57
“Одноклассники” асосий манзилини ўзгартирди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи ok.ru манзилига ўтди. Бу ҳақда Лента.ру нашрига ижтимоий тармоқ матбуот котиби Илья Грабовский маълум қилди.

ok.ru манзили “Одноклассини”нинг асосий манзили бўлади. Шу билан бирга, odnoklassniki.ru манзили ҳам ишлашда давом этади. ОК янги манзили ижтимоий тармоқнинг расмий бренди бўлади.

“Энди “Одноклассники” бу – “ОК”. Биз бу қисқа ва тушунарли манзилни анча олдин ишлатишни бошлаганмиз. Энди “ОК”ни расман тақдим этамиз”,-дейилади компания хабарида.

Ижтимоий тармоқнинг  бош саҳифаси кўриниши ҳам ўзгартирилган.

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи  Mail.ru Group лойиҳаси бўлиб, тармоққа кунига 42 миллион фойдаланувчи ташриф буюради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1