Давлат Тест Маркази билан эришилган ҳамкорлик натижасида бу йил кириш имтиҳонларни топширган абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун СLICK тизимида имтиҳонларнинг натижаларини SMS орқали олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда “CLICK” компанияси расмий сайти хабар бермоқда.
Натижаларни билиб олиш учун USSD-менюсида (*880#) очилган “DTM 2014” бўлимига кириш лозим. Ундан сўнг абитуриентнинг рақамини киритиш керак бўлади. Имтиҳон натижалари Давлат Тест Марказидан олингандан кейин автоматик равишда SMS орқали юборилади.
Хабарда ёзилишича, сўров қиймати 1500 сўм.