1

Microsoft 25 долларлик телефонини тақдим этди

HI-TECH 12.08.2014, 14:51
Microsoft 25 долларлик телефонини тақдим этди

Microsoft компанияси баҳоси 25 АҚШ долларига тенг Nokia 130 телефонини тақдим этди. Компаниянинг хабар қилишича, телефон Осиё ва Африка бозорига мўлжалланган.

Компания ушбу қурилмани телефондан фойдаланишни эндигина бошлаганлар ёки  смартфонларига қўшимча қилиб, ишончли ва заҳира учун телефон излаётганлар учун ажойиб танлов деб изоҳламоқда.

Баҳоси 25 АҚШ доллар (19 евро) бўлган телефон жорий йилнинг учинчи чорагидан Хитой, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Кения, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Вьитнамда сотувга чиқади, дея хабар беради Day.az нашри. 

Microsoft компаниясининг мобиль қурилмалар бўйича вице-президенти Жо Харлоунинг қайд қилишича, ушбу йўл билан компания арзон телефонга бўлган талабни қондирмоқчи. Компания ҳисоб китобига кўра, дунёда йилига 35 доллардан арзон бўлган 300 миллионга яқин телефон сотилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1