АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйича 21-22 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-25 даражагача исийди. Бундай ҳарорат қиш фаслининг охириги ойига қараганда баҳор фаслининг ўрталарига хосдир.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати республика шимолида 8-13 даража атрофида бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 21 февраль куни кечаси ва эрталаб республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 21 февралда кундузги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасаяди ва 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.

22 февраль – якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 15-18 даража илиққача кўтарилади. Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади. Эртага, 21 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутимайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади. 

22 февраль – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 20 февралда кечқурун ва 21 февралда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳокимлар Лондонда малака оширади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 09:44

    Ҳокимлар Лондонда малака оширади

    Ўзбекистон шаҳар ва туманлари ҳокимлари Британияда қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этади. Бу бўйича келишувга эришилди.

    'Эрон валютаси рекорд даражада қулади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 06:46

    Эрон валютаси рекорд даражада қулади

    Эрон миллий валютаси риал эркин бозорда ўз тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этди.

    'Йил бошида 589 мингдан ортиқ ўзбекистонлик чет элга сафар қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 04:16

    Йил бошида 589 мингдан ортиқ ўзбекистонлик чет элга сафар қилди

    Январь ойида энг кўп сафар Қирғиз Республикасига амалга оширилган.

    'Бугун ҳарорат 25 даражагача исийди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 00:42

    Бугун ҳарорат 25 даражагача исийди

    “Ўзгидромет” бугун, 20 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'АҚШнинг 13 штати Трамп маъмуриятини судга берди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.02.2026 17:52

    АҚШнинг 13 штати Трамп маъмуриятини судга берди

    “Яшил” энергия лойиҳалари учун ажратилган грантларнинг бекор қилиниши ортидан бир қатор штатлар Оқ уй қарорини ноқонуний деб баҳолаб, судга мурожаат қилди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.02.2026 11:20

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.