1

Google ходимларининг маоши маълум бўлди

HI-TECH 19.08.2014, 15:42
Google ходимларининг маоши маълум бўлди

Қайси дастурчи Google компанияси учун ишлашни истамайди? Ушбу компания хар йили энг исталган иш жойлар рўйхатида юқори поғоналарда боради.  Аммо, у ердаги маош ҳақида маълумотлар кўп ҳам эълон қилинавермайди.

BusinessInsider журнали Google компаниясидаги энг катта маошга эга бўлган лавозимлар рўйхатини тузиб чиқди. Маълумотлар аноним манбадан олингани қайд қилиб ўтилган.

Катта дастурчи – улар йилига ўртача 152 985 АҚШ доллари миқдорида маош олишади.

Олим-тадқиқотчи – Google компанияси кўп вақтини бошқарувчисиз автомобиль яратишга қаратади. Ушбу лойиҳа билан шуғулланувчи мутахассислар йилига 135 785 АҚШ долларида маош олишади.

Муҳандис-тадқиқотчи –  компанияда энг катта маош олувчи учта лавозимдан биридир. Ўртада маош йилига 140 039 АҚШ доллари.

Маҳсулот-менежери - улар ҳар бир лойиҳада катта аҳамиятга эгалар. Уларнинг маоши ўртача 138 951 АҚШ долларига тенг.

Янги лойиҳаларни тадқиқотдан ўтказувчи мутахассислар – ўртача маош 126 916 АҚШ доллари.

Сайтлар хавфсизлигини кузатувчи мутахассис – агарда қидирув саҳифаси қисқа муддатга ўчиб қолса, компания бир неча юз минг доллари зарар кўради. Шу туфайли компания ушбу мутахассисларга 124 194 АҚШ доллари миқдорида маош тўлайди.   

Сотув бўлими муҳандислари – ўртача йиллик маош 119 603 АҚШ доллари.

Дастурчилар – компаниянинг асосий ишини бажарувчи мутахассислар. Ўртача маош 118 994 АҚШ доллари.

Маҳсулот маркетинги бўйича менежер – ўртача маош 118 217 АҚШ доллари.

UX-тадқиқотчилар - улар фойдаланувчиларнинг компания маҳсулотига нисбатан бўлган фикри, қандай фойдаланишлари, кандай муносабатда бўлишини ўрганишади. Уларнинг ўртача йиллик маоши 112 536 АҚШ долларига тенг.

Тизим администраторлари – ўртача маош 107 534 АҚШ доллари.

Фойдаланувчи интерфейси дизайнерлари – ўртача маош 105 474 АҚШ доллари.

Бизнес-аналитиклар – компаниянинг молиявий операцияларининг бажарилишини назорат қиладилар.  Ўртача маош 104 389 АҚШ доллари.

Молия аналитиклари – компаниянинг ҳар бир маҳсулоти қанча фойда келтиришини назорат қилувчиларнинг ўртача йиллик маоши 103 244 АҚШ долларига тенг.

Маълумотлар омбори администраторлари – ўртача маош 100 000 АҚШ доллари.

Аккаунт катта менежерлари – ўртача маош 93 237 АҚШ доллари.

Стажёр/ёш дастурчилар – улар йилига 70 000 дан 90 000 АҚШ долларигача маош олишади. Google жаҳонда стажёрларга энг катта маош тўловчи компаниялардан биридир.

Аккаунт менежер – ўртача йиллик маош 71 080 АҚШ доллари.

AdWords менежери – ўртача 56 400 АҚШ доллари.

Кичик менежер - улар компаниядаги энг кам маошни оладилар. Ўртача йиллик маош 50 200 АҚШ долларига тенг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1