1

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мобиль иловани ишга туширди

HI-TECH 04.09.2014, 12:00
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мобиль иловани ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳақдаги маълумотларни омма эътиборига кенгроқ ҳавола этиш мақсадида банк “Central Bank of Uzbekistan” мобиль иловасини ишга туширди. Илова Android платформасидаги барча уяли алоқа воситалари учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти cbu.uz хабар беради.

Илова ёрдамида Марказий банк фаолияти, Ўзбекистон кредит ташкилотилари рўйхати, банкнота ва тангаларнинг намуналари ҳамда валюта курслари билан танишиш мумкин бўлади.

Ушбу илова ўзбек мобиль иловаларини ишлаб чиқувчи Global Solutions компанияси томонидан яратилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1