1

Луис Суареснинг дисквалификацияси виртуал футбол оламига ҳам ўз таъсири ўтказди

HI-TECH 24.09.2014, 17:37
Луис Суареснинг дисквалификацияси виртуал футбол оламига ҳам ўз таъсири ўтказди

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суареснинг тўрт ойлик дисквалификацияси виртуал футбол оламига ҳам ўз таъсири ўтказди. 

FIFA 15 компьютер ўйинида уругвайлик футболчи расмий учрашувларда октябрь ойи охиригача майдонга туша олмайди.  Ўртоқлик учрашувларидан ташқари.

“Карьера” режимида ушбу футболчини майдонга туширмоқчи бўлсангиз клуб ижрочи директоридан қўйидаги хабар келади : “Илтимос, Луис Суарес дисквалификацияни ўтамоқда, 2014 йилнинг 26 октябригача ундан фойдалана олмайсиз”.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Уругвай терма жамоаси таркибида ЖЧ гуруҳ босқичи, сўнгги турида Италия терма жамоасига қарши кечган баҳсда рақиб ҳимоячиси Кьеллинини тишлаб олган эди. Шундан сўнг, ФИФА интизом қўмитаси Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суаресни тўрт ойга футболдан четлатирганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1