1

Apple бренди бир йилда 20 млрд долларга ошди

HI-TECH 10.10.2014, 16:32
Apple бренди бир йилда 20 млрд долларга ошди

Дунёдаги энг қиммат брендлар рейтингини яна Apple корпорацияси бошқариб бормоқда.

Interbrand консалтинг компанияси экспертлари баҳосига кўра iPhone, iPod ва MacBook ишлаб чиқарувчилари брендлари 2013 йил билан таққослаганда 21 фоизга ёки 20 млрд. доллардан кўпроққа ортган. Айни пайтда Apple бренди 118 млрд 863 млн долларга баҳоланмоқда. Иккинчи ўринда худди бир йил аввалги каби Google. Унинг қиймати бир йилда 15 фоизга ортиб, бугунги кундаги нархи 107.4 млрд. долларни ташкил этмоқда. Coca-Cola компанияси бундан икки йил аввал биринчиликни қўлга киритган эди. Бу йил эса унинг нархи 3 фоизга ортиб, 51.563 млрд. доллар деб баҳоланди. Энг қиммат брендлар топ-10лигига IBM (72,244 млрд, -8%), Microsoft (61,154 млрд, +3%), General Electric (45,48 млрд, -3%), Samsung (45,462 млрд, +15%), Toyota (42,392 млрд, +20%), McDonald's (42,254 млрд, +1%) ва Mercedes-Benz (34,338 млрд, +8%)лар киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1