Хитойда RoboCup 2014 кўргазмаси бўлиб ўтди

HI-TECH 13.10.2014, 14:02
Хитойда RoboCup 2014 кўргазмаси бўлиб ўтди

Копток тепиш, ҳимоя қилиш, ҳужум қилиш ва бошқа инсон амалга ошириши мумкин бўлган футболга оид ҳаракатлар Хитойда бўлиб ўтган RoboCup 2014 кўргазмасида намойиш этилди.

Роботлар коптокни сариқ нур ёрдамида ажратиб олиш имкониятига эга махсус камералар билан жиҳозланган.

Футбол матчи давомида улар турли дриблингларни ҳам кўрсатишди. Бундан ташқари бокс, сув футболи ва бошқа спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

RoboCup China Open 2014 кўргазмаси ҳамда роботлар ўртасидаги мусобақа ўтган ҳафтада Хитойнинг Анхуй провинциясида бошланган эди.

Уч кун давом этган тадбир Хитой ва бошқа давлатларнинг 186 та университет, коллежларидан 3 мингдан ортиқ иштирокчини қамраб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1