1

Хитойлик йўловчи қўлидаги смартфон автобусда портлаб кетди

HI-TECH 14.10.2014, 18:03
Хитойлик йўловчи қўлидаги смартфон автобусда портлаб кетди

Хитойда шаҳар автобусида кетаётган йўловчи қўлидаги смартфон портлаб кетди. Машина салонига жойлаштирилган камералар кучли ёрғуликни қайд этишган. Independent хабарига кўра, фалокат Сичуань провинциясида содир бўлган.

Видеокамер йўловчилардан бири батареяни алмаштираётганлигини тасвирга олган. Айни шу пайтда гаджет портлаб кетади. Қолган йўловчилар ваҳима ичида ўзларини чиқиш эшигига уришади. Улар бу ҳодиса қандай содир бўлганлигини тушуниб етишмаганди. Уларнинг ортидан юрган гаджет эгаси ёнаётган мосламани қўлидан қўймасдан югурди.

Фалокат натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Бироқ маҳаллий ҳукумат вакиллар арзон батереялар сотиб олмасликни тавсия қилишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1