Энди интернет клубларда ахлоқий бузуқликни тарғиб қилувчи сайтларга кириш мумкин эмас

HI-TECH 15.10.2014, 18:51
Энди интернет клубларда ахлоқий бузуқликни тарғиб қилувчи сайтларга кириш мумкин эмас

Ўзбекистонда ёшларнинг ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи сайтларга киришининг олдини олиш мақсадида интернет клублардаги компьютерларга махсус тақиқловчи дастурлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бунда барча хабарлар автоматик тарзда филтрланади ёки бола ўзи қизиқиб ножўя ахборотни олмоқчи бўлганида автоматик тақиқ ишга тушади.

Айни пайтда мазкур дастурлар ҳам тўлиқ хавфсизликни кафолатлай олмайди, чунки баъзида улар фойдали ахборотни чеклаб қўйиши ёки керакcизини ўтказиб юбориши мумкин.

Хабарда мазкур тақиқловчи дастур номи, унинг қайси интернет клубларида ўрнатилаётгани ҳақида маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1