1

Ўзбекистонлик ҳокимлар ва Россиялик губернаторлар ўзаро ҳамкорлик қилишади

СИЁСАТ 19.10.2018, 11:09
Ўзбекистонлик ҳокимлар ва Россиялик губернаторлар ўзаро ҳамкорлик қилишади

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давом этмода.

19 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган бизнес-нонушта бўлиб ўтди.

Унда мазкур форум муносабати билан юртимизга ташриф буюрган россиялик ишбилармон доиралар вакиллари, ҳудудлар раҳбарлари, ҳар икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ходимлари, ўзбекистонлик қатор ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга ташрифи муносабати билан ўтказилаётган мазкур форум доирасида бир қатор тадбирлар, икки мамлакатнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ҳудудий-маъмурий бирликлар раҳбарлари ўртасида турли битимлар имзоланиши кўзда тутилган.

Дастурхон атрофида инвестициялар жорий этиш, саноат ширкатларини тузиш, эркин иқтисодий зоналар фаолиятини кенгайтириш, хорижий сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш сингари масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Орешкин, Тошкент вилояти ҳокими Г.Иброҳимов, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев Оренбург вилояти губернатори Ю.Берг, Свердловск вилояти губернатори Е. Куйвашев ва бошқалар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, галдаги вазифалар хусусида фикр алмашдилар.

Бизнес-нонушта давомида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантииш бўйича ташқи иқтисодий алоқаларни мустақкамлаш юзасидан Оренбург области ҳамда Фарғона. Наманган, Тошкент, Самарқанд вилоятлари, Тошкент вилояти билан Иваново, Челябинск областлари, Москва ҳамда Тошкент шаҳарлари ўртасида ўзаро манфаатли битимлар имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1