АсосийJinoyat

Адижонда невара 82 ёшли бувисини ўлдирди

'Адижонда невара 82 ёшли бувисини ўлдирди'ning rasmi

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Андижон вилоятида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Асака туманида яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида бувиси воқеа жойида вафот этган.

И.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар