Ўзбекистон ТИВ делегацияси Сеулда бўлиб ўтадиган "Корея Республикаси – Марказий Осиё" 11-форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация 6–7 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида ҳамкорлик бўйича "Корея Республикаси – Марказий Осиё" 11-форумида иштирок этади", - дейилади хабарда.