1

Instagram’га бир сонияда тахминан 700 та сурат юкланади

HI-TECH 20.10.2014, 18:07
Instagram’га бир сонияда тахминан 700 та сурат юкланади

Бугунги кун кўрсаткичларига кўра, Instagram’га бир йилда 21,9 миллиард сурат юкланмоқда. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Photoworld компанияси эса Instagram’га юкланадиган суратлар чоп этилиб, устма-уст қўйиб чиқилса, қанча масофа ҳосил бўлишини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, ушбу тармоққа 37 дақиқа ичида юкланадиган суратларни чоп этиб, устма-уст қўйиб чиқилса, унинг узунлиги Нью-Йоркдаги 443 метр узунликда бўлган Empire State Building биноси билан бир хил бўлади. Агар 12 соат давомида Instagram’га юкланадиган суратлар билан бу иш амалга оширилса, уларнинг узунлиги Эверест тоғи билан баробар бўлади.

Олти кунлик Instagram суратларидан ҳосил қилинган фототахламнинг узунлиги эса Ернинг атмосфера қатламидан чиқиб кетиш учун етарли бўлади. Instagram’га бир йил давомида юкланган суратлардан 6351 километрлик йўл ҳосил қилиш мумкин. Бу йўл эса Тошкентдан Москвага бориб-келиш масофаси билан деярли бир хил бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1