1

Самарқандда кекса аёлнинг бошига мушт туширган безорилар қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 11.11.2018, 19:32
Теглар: Видео
Самарқандда кекса аёлнинг бошига мушт туширган безорилар қўлга олинди (видео)

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган бир кампирнинг бошига челак кийдириб, уни урган икки йигитнинг видеоси тарқалиб кетди. Бош прокуратура ушбу воқеа юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа 2018 йилнинг май ойи ўрталарида содир бўлган. Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, Р. исмли шахс унинг бош қисмига челак кийдиргач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг “Samsung” русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 6 ноябрь куни Д.Б.томонидан “Instagram”ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., Р., А.М. ва Д.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “д” бандлари (оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам мумкин.

Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1