1

Янгийўлда четга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 19.11.2018, 21:40
Янгийўлда четга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Сирдарё вилоятида четга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар И. ва Н.лар 2012-2013 йилларда фуқаролар Р.У ва Э.С.ларни алдаб, Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 10.500 АҚШ долларини олиб, шундан 2.100 АҚШ долларини қайтариб, қолган 8.400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларнинг шахсий эҳтиёжларига ишлатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И. ва Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1