1

Хитой Калифорнияга тезюрар поезд етказиб беради

HI-TECH 22.10.2014, 12:49
Хитой Калифорнияга тезюрар поезд етказиб беради

Хитой давлат корпорацияси CNR Калифорнияга тезюрар поездни сотиш таклифи билан чиқмоқда. Бу сўнгги етти йил ичида энг узун темир йўлни қуриб битказган ва ишга туширган Хитойнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.

Ушбу ҳолат Хитойнниг хорижга тезюрар поездни сотиш бўйича биринчи уринишидир. Айтиш керакки, уларга рақобатчи сифатида бу бозорда Германиянинг Siemens, Канаданинг Bombardier ва Япониянинг Kawasaki компаниялари қатнашмоқда.

CNR, Tangshan Railway ва Американинг SunGroup USA компаниялари Калифорнияда тезюрар темир йўлини қуришга қаратилган 68 млрд. долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки аризани беради. Лойиҳа доирасида 95 та поезд етказиб берилиши назарда тутилган. Поезднинг тезлиги соатига 354 километрни ташкил этади, деб хабар беради SunGroup агентлиги вакили Reutersга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1