1

Дубайда дунёдаги энг тезюрар тез ёрдам машинаси намойиш этилди (фото)

HI-TECH 22.10.2014, 15:29
Дубайда дунёдаги энг тезюрар тез ёрдам машинаси намойиш этилди (фото)

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги GITEX кўргазмасида Lotus Evora автомобилининг маҳаллий тез ёрдам хизмати учун мўлжалланган махсус версияси намойиш этилди, деб хабар бермоқда Motor.ru.

Соатига 296 километр тезлик билан юра оладиган ушбу автомобиль тиббий хизмат учун мўлжалланган энг тезюрар машина деб топилган. Беморларни ташишга мослаштирилган Evora юрак уриши ва қон босимини ўлчайдиган ускуналар, кислород баллонлари ва бошқа зарур тиббий жиҳозларга эга.

Бундай машиналар махсус тайёргарликдан ўтган 50 нафар дубайлик шифокорлар хизматига берилади. Автомобиль нархи 160 минг доллардан ортиқроқ эканлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1