1

Хитой космик аппарати Ой атрофида айланиб, Ерга қайтиб келади

HI-TECH 23.10.2014, 15:25
Хитой космик аппарати Ой атрофида айланиб, Ерга қайтиб келади

Яқин кунларда — жума ёки шанба куни — Хитой Ойга космик аппаратини учиради. У табиий йўлдош атрофида айланиб, сўнг Ерга қайтади. Бу ҳақда Хитой ОАВларига таянган ҳолда «Ведомости» хабар бермоқда.

«Ой атрофидаги тахминан бир ҳафталик парвоздан сўнг космик кема Ерга қайтиб, мамлакатимиз ҳудудига қўнади», — деб қайд этмоқда Хитой ОАВлари.

Мазкур парвоз «Чанъэ» Хитой космик аппаратлари дастурини амалга оширишда янги тажриба бўлади. Янги аппаратнинг номи ҳали эълон қилинганича йўқ.

Парвоз Сичуань провинциясининг «Сичан» космодромидан амалга оширилиши керак.

Бу миссия давомида қўлланиладиган технологиялар «Чанъэ-5» аппаратида ҳам фойдаланилади. Ушбу аппаратни 2017 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда. У Ойдаги тупроқ намуналаридан олиб, уларни Ерга етказиш мақсадида учирилади.

2013 йилда «Чанъэ-3» Хитой зонди Ой сатҳига қўнган. Унинг бортида «Юйту» (Нефрит қуёни) номли луноход бўлиб, аппарат табиий йўлдошнинг геологик тузилишини ўрганиш мақсадида юборилган эди. Айрим техник носозликларга қарамасдан, Хитой ҳукумати мазкур миссияни муваффақиятли деб топган.

daryo.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1