Канадага ишга жўнатишни "ваъда" қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 29.11.2018, 15:44
Канадага ишга жўнатишни "ваъда" қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Абдураҳмон Жомий маҳалласида яшовчи Самандар Раҳимов (исм-шарифлар ўзгартирилди) 2016 йилнинг дастлабки ойида мумайгина даромад топишнинг турли йўлларини чўтлаб кўради.

Ва ниҳоят соддадил йигитларни авраб, хорижга ишлаш учун жўнатишни қуюқ ваъда бериш орқали уларни чув туширишни режалаштиради.

Шу мақсадда Байналминал маҳалласилик Насиба Зиёдованинг бир йўла икки ўғлига ўзини уддабурон, қўли узун одам сифатида кўрсатади. Гап орасида Канада давлатига ишлаш учун юбориш Самандар учун “ҳеч гап эмаслигини” айтиб қўяди. Лекин, бу ишлар “хизмат ҳақисиз” амалга ошмаслигини ҳам уқтиради. Шундай қилиб, Н.Зиёдованинг уйи олдида икки ўғлини Канадага ишлаш учун юбориш мақсадида нақд 19 минг 240 долларни санаб олади.

Қарийб икки йилдан буён ўғилларини хорижга жўнатишни кутавериб чарчаган онаизор яқинда Самандарга учрашгач, масала ойдинлашиб қолади. У олган маблағини аллақачон ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган экан. Шундан сўнг Н.Зиёдова ички ишлар идорасига мурожаат этиб, бўлиб ўтган воқеани маълум қилади.

Ушбу ҳолат бўйича ўттиз ёшдаги С.Раҳимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1