1

Кўпчилик смартфонидан тасвирга олиш учун фойдаланиши аниқланди

HI-TECH 28.10.2014, 11:58
Кўпчилик смартфонидан тасвирга олиш учун фойдаланиши аниқланди

Nokia компанияси блогида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик смартфонидан тасвирга олиш учун фойдаланиши аниқланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Сўровнома рус ва инглиз тилларида ташкил этилган бўлиб, қуйида унинг натижалари билан танишишингиз мумкин.

Инглиз тилидаги сўровнома

  • Тасвирга олиш — 17,99 фоиз;
  • Ижтимоий тармоқлар — 13,41 фоиз;
  • Овозли қўнғироқлар — 12,51 фоиз;
  • Веб-саҳифалар — 11,45 фоиз;
  • Электрон почта — 10,75 фоиз;
  • SMS — 8,1 фоиз;
  • Мусиқа эшитиш — 7,93 фоиз;
  • Дастур кўчириш ва фойдаланиш — 6,76 фоиз;
  • Ўйин ўйнаш — 3,97 фоиз;
  • Китоб, газета, журнал ўқиш — 2,91 фоиз;
  • Соғлиқ, фитнес учун — 1,45 фоиз;
  • Видеоқўнғироқ — 1,01 фоиз;
  • Кино, телевизор томоша қилиш — 0,89 фоиз;
  • Интернет бўлишиш — 1 фоиз;

Рус тилидаги сўровнома

  • Овозли қўнғироқлар — 19,55 фоиз;
  • Тасвирга олиш — 17,32 фоиз;
  • Веб-саҳифалар — 10,61 фоиз;
  • Электрон почта — 10,06 фоиз;
  • Дастур кўчириш ва фойдаланиш — 9,5 фоиз;
  • Мусиқа эшитиш — 7,26 фоиз;
  • Ижтимоий тармоқлар — 6,15 фоиз;
  • SMS — 5,03 фоиз;
  • Китоб, газета, журнал ўқиш — 4,47 фоиз;
  • Ўйин ўйнаш — 3,35 фоиз;
  • Видеоқўнғироқ — 2,79 фоиз;
  • Интернет бўлишиш — 2,79 фоиз;
  • Кино, телевизор томоша қилиш — 0,56 фоиз;
  • Соғлиқ, фитнес учун — 1 фоиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1