АсосийЖАМИЯТ

Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Эстеглол” клуби аъзоси Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий маълумот берди.

'Машариповнинг жароҳати қайта ҳуруж қилди — ЎФА расмий маълумот берди'ning rasmi

Қайд этилишича, футболчи АҚШда ўтказилаётган йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар сабаб сўнгги машғулотларда ҳамда Канада ва Нидерландия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмаган.

ЎФА маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда Машариповда бел қисмида оғриқлар кузатилган. Дастлаб дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг аҳволи яхшиланган. Бироқ кейинчалик оғриқлар яна қайта бошланган.

Ўтказилган магнит-резонанс томографияси (МРТ) текшируви натижалари футболчида аввал кузатилган умуртқалараро диск чурраси қайта ҳуруж қилганини кўрсатган.

Айни вақтда Жалолиддин Машариповнинг ҳолати Миллий терма жамоа тиббий штаби томонидан назоратга олинган. ЎФАнинг билдиришича, якуний тиббий хулосалар олингач, жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.

Маълумот учун, Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг эҳтимолий узоқ муддатли йўқотилиши жамоа учун жиддий муаммо бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:46

    Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

    Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.

    'АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:16

    АҚШ визани тезлаштириш учун 750 долларлик янги хизматни жорий этмоқчи

    Шу билан бирга, мазкур қўшимча тўлов виза берилишини кафолатламайди. Виза олиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги тартиб асосида қабул қилинади.

    'Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:36

    Покистон Афғонистоннинг уч вилоятига зарба берди: 11 нафар бола ҳалок бўлди

    10 июнга ўтар кечаси Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб кириб, Кунар, Хўст ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшайдиган уйларга зарба берган.

    'Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Тошкентда каналда оқиб кетаётган қиз темир йўл ходими томонидан қутқариб қолинди

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманида каналда оқиб кетаётган ўсмир қиз темир йўл ходимининг жасорати туфайли ҳалокатдан қутқариб қолинди.

    'Жасжан номи билан танилган блогер Россияда қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:54

    Жасжан номи билан танилган блогер Россияда қўлга олинди

    Блогер Россиядан чиқиб кетиш арафасида аэропортда тўхтатилган.