1

Хакерлар Америка ҳарбий маълумотлар базасига ҳужум қилишди

HI-TECH 28.10.2014, 12:27
Хакерлар Америка ҳарбий маълумотлар базасига ҳужум қилишди

Wall Street Journal журнали компьютерлар хавфсизлигиг ихтисослаштирилган FireEye фирмаси маълумотига таянган ҳолда россиялик хакерлар ҳарбий сирлар сақланадиган Америка фирмаси компьютерига киришган дея хабар бермоқда.

FireEye  экспертларининг хабар беришича, ушбу фирма компьютерлар тармоғида уларни ишдан чиқарадиган “жуда қийин киберқурол”ни аниқлашган. Экспертлар ушбу вирус Москвада рус тилида дастурланганлигини тасдиқлашмоқда.

Нашр қайси компания ушбу вирусдан жабр кўрганлиги тўғрисида маълумот бермаган, аммо бу маълумотларнинг ҳарбий сир эканлигини тасдиқлаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1