Американинг “Фокс ньюс” телекомпанияси 2011 йил май ойида Покистоннинг Аббодобод шаҳрида Усама бен Ладенни отиб ўлдирган махсус хизмат вакили номини ошкор қилмоқчи, дея хабар бермоқда ТАСС.
Телекомпания икки қисмдан иборат ҳужжатли фильмни эфига узатишни режалаштирмоқда. Ушбу фильмлар 11-12 ноябр кунлари намойиш этилиши мўлжалланган. Давомийлиги бир соатдан иборат.





